Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди

24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди

 

 

 

Туркманистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилган.

Ўзбекистон—Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди», — дейилади хабарда.

Президентлар 2021 йил 6 август куни «Аваза» миллий туризм ҳудудида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида тўхталган. Бўлажак тадбирнинг кун тартиби ва дастури юзасидан фикр алмашилган.

Туркманистон президенти Ўзбекистон етакчисини Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиёнинг боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича юқори даражадаги халқаро конференция муваффақиятли ўтказилгани билан ҳам самимий қутлаб, ушбу форумнинг самарали натижалари кенг минтақада амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш учун яхши асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлаган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилди | Zamon.uz