Илм-фан

Шерзод Шерматов: "Мен онлайн таълимга қаршиман"

Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилган эди.

Шерзод Шерматов: "Мен онлайн таълимга қаршиман"

 

 

— Мен онлайн таълимга қаршиман. Биз анъанавий дарслар тарафдоримиз. Гибрид дегани ҳамма ўзбошимчалик билан иш тутади, мактабга хоҳласа боради, хоҳласа бормайди дегани эмас. Маҳаллий кенгашлар мактабларни вақтинчалик ёпса, ўқувчилар 3-10 кун онлайн, кейин яна анъанавий шаклда ўқийди.

Тўғри, олдин биз эркинлик қилдик, ота-ота ўзи танласин дедик, лекин иккинчи томондан болалар орасида жиноятчилик сони ошиб кетди, тарбиясизлик кўпайиб кетди. Онлайн ўқияпман деб, қашқадарёлик бола Тошкентда бозорда юрибди. Буни бизга нима кераги бор?!

Шу фурсатдан фойдаланиб ота-оналарга мактаб таълими мажбурийлигини, ота-онанинг болани мактабга боришини таъминлаб беришига мажбурлигини, акс ҳолда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтиш керак. Онлайн деган нарса баҳона бўлиб қолиши керак эмас. Биз тартибни янада кучайтирамиз ва имкон борича ҳамма мактабларни анъанавий қилиш ҳаракатидамиз.

Албатта, пандемия кучайиб кетса, республика комиссияси қаттиқроқ қарор қиладиган бўлса, мажбур бўламиз онлайн дарсга ўтишга, – дейди вазир.

 

Вазирнинг маълум қилишича, вазирлик томонидан ота-оналар ўртасида сўровномалар қилинмоқда. Уларнинг ҳам фикри ўрганилади.

 

— Лекин, менинг шахсий фикрим – ҳеч қанақа ривожланган технология ҳақиқий мактабнинг ўрнини босмайди. Мактаб болага нафақат билим беради, уни ҳаётга тайёрлайди, унда ижтимоий кўникмаларни шакллантиради.

Уч йилдан бери коллеждан мактабларга ўтилган пайтда жиноятчилик сони камайиб келаётган эди. Лекин, афсус, онлайн таълим вақтида болалар ўртасида жиноятчилик сони ошиб кетди.

Ота-оналар болани ўқишига ҳалақит қилса, болага мактабга бормайсан деб қаршилик қиладиган бўлса, биз мажбур бўламиз чора кўришга, – дейди вазир.

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.