Статистика қўмитаси январь-май ойларидаги қурилиш ишлари ҳақида маълумот берди
Йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон бўйлаб қурилишларга 37.3 трлн сўм ишлатилган. 2020-йилнинг шу даври билан солиштирганда ўсиш 100.9 % ни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзстатқўм маълумот берди.


Давлат улушида бўлган корхоналар жами 1503.9 млрд. Сўмлик қурилиш ишларини амалга оширишган, уларнинг республика миқиёсидаги хиссаси 4 % ни ташкил этади. Нодавлат ташкилотлар томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари миқдори 35764.8 млрдни ташкил этиб, улар республикадаги 96 % қурилишларни амалга оширишган. Ўтган 5 ой давомида йирик қурилиш компаниялари 8611.7 млрд сўмлик қурилиш ишларини амалга оширишган. Кичик корхона ва микрофирмалар жами 22420.8 млрд сўмлик қурилиш ишларини бажаришган.







