Жаҳон

Тоғли Қорабоғ  деган ҳудуд йўқ — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти БМТдаги чиқишида Озарбайжон масаласига тўхталди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар қилди.

Тоғли Қорабоғ  деган ҳудуд йўқ — Илҳом Алиев

 

 

“Озарбайжон ҳарбий-сиёсий йўл билан 30 йиллик низони ҳал қилди, ўз ҳудудий яхлитлиги ва тарихий адолатни тиклади. Қорабоғ низоси ўтмишда қолди. Озарбайжонда эндиликда Тоғли Қорабоғ номли маъмурий-ҳудудий бирлик йўқ. 7 июлдаги Президент қарори билан биз Қорабоғ ва Шарқий Зангезур иқтисодий зонасини ташкил қилдик. Фурсатдан фойдаланиб, ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд бўлмаган номларни ишлатмасликка чақираман”, —  деган Илҳом Алиев. У Тоғли Қорабоғ номини ишлатишни “сиёсий найранг” сифатида баҳолаган.

 

Шунингдек, Озарбайжон раҳбари халқаро энергетик компанияларни Қорабоғ ҳудудида “яшил” энергетикани ривожлантиришга чақириб: “Мен халқаро энергетик компанияларни Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудларига инвестиция киритишга чақираман”, — деб айтган.

 

 Бундан аввал Қорабоғ ва Шарқий Зангезур “яшил” энергетика зонаси деб белгилангани маълум қилинди. Алиевнинг сўзларига кўра, бу ҳудудларнинг энергетик салоҳияти 7.2 мегаватт қуёш ва 2 минг мегаватт шамол энергиясини ташкил этади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Илҳом Алиев Қорабоғ низоси тўлиқ барҳам топганини маълум қилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.