Жамият

Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритди

Кинофестиваль давомида ўзбек делегацияси томондан турли компаниялар билан ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритди

Аввалроқ 8-12 ноябрь кунлари Туркияда “Коркут ата” туркий тилли давлатлар халқаро кинофестивали бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

 

Мазкур кинофестивалда Рашид Маликовнинг Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Тутқунлик" фильми ҳайъат аъзоларининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Али Ҳамроевнинг "Халқ жасорати" фильми эса ҳужжатли кино йўналишида иккинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқовга “Ўзбек кино санъати ривожи учун” махсус мукофоти топширилди. 

 

Кинофестиваль ҳайъат раиси Месуд Учакан ўзбек фильмларидаги гуманистик ғояларни олқишлашди:

 

“Ўзбек фильмларининг гуманизм ғояларини илгари суриши бизга жуда ёқди. “Меҳр” операцияси ҳақида суратга олинган "Тутқунлик" фильми алоҳида олқишга лойиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш кечаётган ерлардан ўз фуқароларини қайтариш бўйича кўрсатган ташаббусини алоҳида эътироф этган бўлардим. Бу улкан инсонийлик ва гуманистик лойиҳадир”, — деди ҳайъат раиси.

 

Ўзбекистон кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов:

 

"Мазкур мукофот сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда олиб борилаётган кино ислоҳотларига катта баҳо деб биламан. Мазкур ислоҳотлар бевосита ҳурматли президентимиз Шавкат Мирзиёев билан боғлиқ. Уларнинг барчаси Президентимиз ташаббуслари натижасидир. Мазкур мукофот ўзбек киноижодкорлариникидир. Чунки буни ортида жуда катта жамоа ва ҳамжиҳатликдаги меҳнат турипди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман", — дея таъкидлади.

 

Туркия маданият ва туризм вазири Аҳмет Демиркан ҳамкорлик ҳақида сўзлади:

 

“Эндиликда биз Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан алоқаларни ўрнатамиз, ҳамкорликда халқаро кино лойиҳалар ишлаймиз. Ўйлайманки, бу ҳамкорлигимиз катта натижалар беради”.

 

Маълумот учун: фестиваль давомида ўзбек киноси куни ўтказилиб, "Тутқунлик", "Халқ жасорати" фильмларидан ташқари Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Илҳақ" картинаси премьераси бўлиб ўтди. Қувонарлиси, Туркия телеканалларида ўзбек фильмлари намойиши этилди.

 

Қайд этилишича, кинофестивалнинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этди. Сўнгра, туркиялик ҳамкасби билан дуэт куйлади. Уларнинг чиқиши ташриф буюрганларда ёрқин таассурот қолдирди ва олқишларга сазовор бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ахмет Мисбах "Коркут Атa” фестивали бошқа туркий давлатларда ҳам ўтказилишини маълум қилганди.

 

Аввалроқ Туркияда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.