WhatsApp миллионлаб фойдаланувчиларини йўқотди

Messenger WhatsApp дастури фойдаланиш шартларини янгилаганидан сўнг январь ойи бошидан бери 30 миллиондан ортиқ фойдаланувчисини йўқотди.

Қайд этилишича, янгиликлар ҳақида етарли маълумот бўлмаганлиги сабабли WatsApp фойдаланувчилари Signal ва Тelegram’га фаол равишда ўта бошладилар. Январь ойининг уч ҳафтасида Sigam фойдаланувчилари сони 7,5 миллион кишига кўпайган ва 25 миллионга яқин фойдаланувчилар Теlegram’га қўшилганлар, бу хизматларнинг одатдаги динамикасидан анча юқори.

App Annie таҳлилчи фирмасининг маълумотларига кўра, январь ойининг ўрталарига келиб WatsApp Британияда энг кўп юклаб олинган дастурлар рейтингида саккизинчи ўриндан 23-ўринга тушиб кетган. Шу билан бирга, 6 январда ҳатто биринчи мингталик рейтингга киритилмаган Signal 9 январга қадар мамлакатдаги энг кўп юклаб олинган дастурга айланди.

WatsApp-га янгиланишларни киритиш фонида янги махфийлик сиёсати мессенжер эгаларига фойдаланувчи хабарларини ўқиш ва Facebook’га маълумот узатиш имкониятини берадиган вирусли хабарлар тарқалди.
Танқидлар ва аудиторияни йўқотиш тўлқини туфайли, дастур бошқаруви янги шартномани жорий этишни 15 майга қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни WatsApp мессенжерига эгалик қилувчи Facebook ижтимоий тармоғи билан маълумот алмашишни ўз ичига олган янгиланган фойдаланувчи шартномасини чиқарди. Гап геолокация, Facebook-га тегишли дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлаш тўғрисидаги маълумот ҳақида кетмоқда. WatsApp ушбу қадамни реклама ва таркибни фаолроқ танлаш учун фойдаланувчиларнинг одатлари ва дидларини таҳлил қилиш зарурлиги билан изоҳлади.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 3 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь