Янги лойиҳа қишлоқ аёлларига қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистонда аёлларимиз учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, жамиятда уларнинг ролини янада ошириш ҳамда бандлигини таъминлашда ҳар қачонгиданда кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда аёлларни Халқаро иқтисодий қўллаб қувватлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ўндан ортиқ хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Албатта амалда қилинаётган бу каби ишлар қишлоқ аёллари учун берилаётган катта имкониятдир.

Бугун ушбу лойиҳага доир саволлар билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Гулжамол Шукуровага юзландик.

“Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳасининг асосий мақсади нималардан иборат?

– Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини ошириш, уларнинг тадбирокорлик кўникмаларини ривожлантириш, бунинг учун зарур грант маблағлари ажратишдан иборатдир.

– Қишлоқ аёлларининг заиф қатламларининг иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича қандай ишлар амалга оширилган?

– “Ўзбекистонда қишлоқ аёлларини иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси Жахон банки ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Япония ижтимоий тараққиёт жамғармасининг 2,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Бунда жойлардаги иқтисодий фаол бўлмаган ва қишлоқ ҳудудларидаги кам таъминланган оилалар аёлларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда молиявий ва ноиқтисодий хизматлар пакети ишлаб чиқилади. Жумладан, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида лойиҳада иштирок этувчи аёлларга кўплаб имтиёзлар тақдим этилади.

– Халқаро экспертлар томонидан қишлоқ аёлларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича берилаётган таклиф ва тавсиялар инобатга олиняптими?

– Бу борада ушбу ҳудудлардаги қишлоқ аёлларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро экспертларнинг энг яхши таклиф ва тавсияларини амалиётга жорий этиш ҳамда зарур ресурсларни жалб қилиш бўйича муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, Қирғизистон ва Тожикистон республикаларида шунга ўхшаш лойиҳалар бўйича тажрибалар ўрганилди.

Япониянинг Тоттори универститети профессори Кристина Тодерич томонидан шўр ерларда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишнинг ўзига хос хусусиятлари, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича ўринли тавсиялар инобатга олинди.


Муножат Валиева

(Visited 7 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь