Янги Зеландия: Бош вазир партияси умумий сайловларда ғалаба қозонди

Янги Зеландия Бош вазири навбатдаги муддатда ҳам ҳукумат тепасида қолади. Унинг Лейбористлар партияси шанба куни бўлиб ўтган сайловда ғолиб бўлди.

Лейбористлар охирги ярим асрда энг яхши натижани қўлга киритиб, мустақил ҳукумат тузиши мумкин: сайловчиларнинг ярми уларни қўллаб-қувватлаган. “Ҳозир ҳар доимгидан ҳам ишимизни давом эттиришимиз, ҳаракат қилишимиз муҳим. Мамлакатдаги ҳаётни яхшилаш учун олдимизда очилаётган ҳар қандай имкониятдан фойдаланишда довом этамиз. Шунинг учун, келинглар, биргаликда олдинга қадам ташлаймиз, йўлимизда давом этамиз” деди Джасинда Адерн.

Лейбористларнинг асосий рақиби  – Янги Зеландия миллий партияси 26% овоз тўплаб, ўз мағлубиятини тан олди. унинг раҳбари Жудит Коллинз Адернни табриклаб, партия ўзгаришига ваъда берди. 

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии