Японияда рўй берган зилзила қурбонлари сони ортмоқда

Маълумотларга кўра, Фукусима, Мияги префектуралари ва бошқа бир қанча ҳудудлар аҳолиси жабр кўрган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, зилзила оқибатида 900 мингга яқин уй электр қувватисиз қолган. 

Шошилинч хизматлар хабарига кўра, зилзиладан Фукусима, Мияги, Ибараки, Тотиги, Сайтама, Тиба, Канагава ва Гумма префектураларида 104 киши жабрланган. Уларнинг кўпчилиги йиқилиб тушиш оқибатида шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, Япония шимоли-шарқида 7,3 магнитудали зилзила 13 февраль, шанба куни соат 23:08 да (Тошкент вақти билан соат 19:08) Тинч океанидаги Фукусима префектураси ҳудудида юз берди. Зилзила ўчоғи 55 км чуқурликда жойлашди, ер силкинишлари Токиода ҳам сезилди.

(Visited 21 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь