Яшнобод тумани комплекс ривожлантирилади

Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури:

2020-2022 йилларда Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;

Яшнобод туманида саноат, хизматлар, сервис ва савдо соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;

Яшнобод туманида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга замин яратувчи комплекс тадбирлар;

Яшнобод туманида ижтимоий соҳа объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизматлар сифати ҳамда қамровини кескин ошириш бўйича комплекс тадбирлар;

Яшнобод туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари ва туман ободонлаштириш бошқармаси биноларини таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс тадбирлар;

Яшнобод туманида кўп қаватли уй-жойлар мажмуасини барпо этиш бўйича амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Қуйидагилар Дастурнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди:

Яшнобод туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;

кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш;

янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали солиқ базасини кенгайтириш;

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик сув, табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланганлиги даражасини ошириш;

аҳоли яшаш жойларининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш;

кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва атрофларини ободонлаштириш чораларини кўриш.

Тошкент шаҳар ва Яшнобод тумани ҳокимликлари тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичлари, шу жумладан, лойиҳаларни фойдаланишга топширишнинг аниқ муддатлари кўрсатилган тармоқ жадваллари ишлаб чиқилишини таъминлайдилар.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Яшнобод туманидаги давлат объектлари, шунингдек, бошқа бўш турган бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонлари ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказади.

Хатлов натижаларига кўра аниқланган давлатга ва давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларига тегишли бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, сотиш, ижарага ва давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорларга бериш бўйича балансда сақловчилар билан биргаликда тегишли чоралар кўрилади.

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии