Ёзнинг охирги ойи қандай бўлиши тўғрисида синоптиклар хабар бердилар

Июль —ёзнинг ўртаси, ва асосан айни шу ойда энг юқри ҳароратлар кузатилади.

Бу йил июль ойининг биринчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво шароитлари нисбатан қулай бўлди. Кундузги ҳарорат 30-35 даража атрофида бўлиб, фақат айрим кунларда 36-38 даражагача кўтарилди. Мамлакатимизнинг жанубий туманларида ҳарорат бироз юқори бўлсада, бироқ энг иссиқ кунларда ҳам 40-41 даражадан ошмади.

Ойнинг иккинчи ярмида чилла ўз ўзини намоён қилди. Кундузи ҳарорат барқарор 37-40, республика шимоли, жануби ва чўл зонасида 42-43 даражага етди. Фақат жуда қисқа муддатга иссиқ бироз сусайди.

Ойнинг иккинчи ярмида ўртача ҳарорат иқлимий меъёрдан 1-2 даражага, айрим жойларда 3 даражага юқори бўлди.

Ойнинг иккинчи ярмида ҳароратнинг анча юқори қийматларига қарамасдан, бу йилги июлни энг иссиқ деб бўлмайди.

Ҳар ҳолда, у метеорологик кузатувлар даврида энг иссиқ деб эътироф этилган 2019 ва 2018 йилларнинг июль ойларига нисбатан унчалик иссиқ бўлмади.

Тошкентда, масалан, ўтган йилнинг июль ойи ўртасида 13 кун давомида ҳарорат 40 даражадан юқори бўлиб турди, энг иссиқ кунларда эса 43 даража бўлди. Ўзбекистоннинг шимолий, жанубий ва чўлли ҳудудларида ҳарорат 44-46 даражага етди, айрим жойларда эса 48 даража бўлгани қайд этилди.

Бу йилги июлнинг яна бир ўзига хос хусусияти — тоғли ва тоғолди туманларда тез-тез ёмғир ёғиши кузатилди. Фаол фронтал зона Ўзбекистоннинг шимоли-шарқий , шарқий ҳудудларига таъсир кўрсатиб, намликнинг ортиши, булутлар ҳосил бўлиши, ва айрим кунларда асосан Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида маҳаллий ёмғирлар ёғишига сабаб бўлди.

Ой ҳали тугамаган бўлса ҳам, Тошкентда июль ойи учун ёғинлар миқдори 3,7 мм ни ташкил қилди. Бу иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, 2004 ва 2007 йилдан кейин «учинчи» ўриндир.

Айтиш керакки, метеорологик кузатувлар солномасида Тошкентга «ёмғир қуйилган» йиллар ҳам бор. 1954 йил июлида пойтахтда ёққан ёғинлар миқдори 41 мм, 1969 йил июлида эса 39 мм ни ташкил қилган. Бироқ тарихда Тошкентда умуман ёмғир ёғмаган июль ойлари кўпроқ.

Июль ойининг сўнгги кунлари ва августда об-ҳаво қандай бўлади?

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво қуруқ ва кам булутли, ҳарорат 35-38 даража.

Мамлакатимизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйидан нам ва салқин ҳаво оқими кирди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида об-ҳаво булутли бўлади, айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 28-33 даражагача пасаяди.

Эртага нам ва салқин ҳаво бутун республика ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорқалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга бориб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.

Кундузги ҳарорат 30-33 даражагача пасаяди, Қурбон хайит байрами куни республикамиз аҳолисини салқин ҳаво кутмоқда.

1 августда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кузатилиши мумкин, мамлакатимизнинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат 30-33 даража атрофида бўлади.

2 августда республикамизнинг катта қисмида об-ҳавонинг яна кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда, фақат баъзи тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кейинги ҳафтада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аста кўтарилади ва яна 36-39 даражани ташкил қилади.

Кейинчалик август ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддатли ёмғирлар асосан республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. ойнинг сўнгги ўн кунлигида кундузги ҳарорат 28-33 даражагача пасайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, август ойи Ўзбекистонда йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади.

Август ойида ёғингарчиликли кунлар ўртача 1-2 кунни, Фарҳона водийси ва тоғларда −3-6 кунни ташкил қилади. Ўртача ёғинлар миқлори мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида 1-2 мм, айрим жойларда 3-4 мм, тоғолди ва тоғларда 10-20 мм ни ташкил қилади.

(Visited 186 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии