Юртимизда “Сеҳрли қаламдон” номли мультфильм яратилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Futurist Studio” томонидан “Сеҳрли қаламдон” номли мультипликацион фильм устида иш бошланди.

Мазкур анимацион фильмга ўқув қуроллари таркибига кирувчи қаламдон асос қилиб олинган. Мультфильмда бош қаҳрамон Иқболнинг мактабда бошидан ўтказган саргузаштлари, сеҳрли қаламдон ичидаги қалам, ручка, қалам йўнғич, чизғич, ўчирғич ва циркулларнинг “жонланиб”, соҳиби дуч келган муаммоларни ҳал қилишга шайланиши каби воқеалар тасвирланган.

“Сеҳрли қаламдон” мультфильмининг давомийлиги тахминан 10 дақиқа бўлиб, 3-14 ёшли болалар аудиториясига мўлжалланган. Режиссёр Наргиза Саломова, бош аниматор Александр Холодов, саҳналаштирувчи рассом Андрей Евстигнеев, овоз оператори Александр Локтев, анимацион фильм директори Одил Муҳамедов.

(Visited 179 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии