«Заковат» интеллектуал клуби ННТ сифатида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди

 
«Заковат» интеллектуал клуби ННТ сифатида Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди

Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди хабар бермоқда. 

Клуб фаолиятининг асосий мақсади ёшларнинг билимга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, интеллектуал соғлом рақобатни юзага келтиришдир. 

Шунингдек, ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилиш  ва ривожлантириш, республиканинг турли ҳудудларидаги заковатли ёшлар учун фикр алмашиш имкониятини яратиш, таълим муассасаларида интеллектуал тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш, профессионал ва ҳаваскор билимдонлар иштирокида интеллектуал лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир.

(Visited 13 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь