Жанубий Кореяда ўрмон ёнғини бошланди

Жанубий Кореянинг жануби-шарқий қисмида кенг миқёсли ўрмон ёнғини бошланди.

Аланга Андонг ва Ечон шаҳарлари яқинидаги 255 гектар ўрмонни йўқ қилди. Икки мингга яқин ўт ўчирувчи ва ўнлаб махсус техника ёнғин билан курашмоқда. Кучли шамол туфайли ёнғин тез тарқалмоқда. Маҳаллий маъмуриятнинг сўзларига кўра, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби, аҳоли томонидан чиқиндини ёқишдир. Ҳозирча аҳоли пунктлари хавф остида эмас. Шу туфайли эвакувация амалга оширилмаган. Қурбонлар ҳамда жабирланганлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 16 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь