Жиззахда 300 миллион сўмлик қўйлар ўғирлаб кетилди

Ўғирланган 300 млн. сўмлик қўйларнинг ярмидан ортиғи эгасига қайтарилди. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилмоқда.

2020 йил 10 сентябрь кунидан 11 сентябрь кунига ўтар кечаси Шароф Рашидов туманида яшовчи 42 ёшли И.М., туман ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида бўлган “Қўшкўприк” маҳалласида яшовчи 59 ёшли Ф.Ж.,га тегишли жами бозор нархи 300 млн. сўмлик 216 бош майда шоҳли чорва молларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида фуқаро И.М., фуқаро Ф.Ж.,га тегишли қўйларнинг 168 бошини фуқаро М.К.,га қарашли Жиззах шаҳрида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси ҳовлисига олиб бориб қўйилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган ҳамда фуқаро Ф.Ж.,га тилхат асосида топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан И.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида И.М., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

(Visited 27 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии