Жиззахда 500 граммлик чақалоқ туғилиши билан вафот этди

 Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги шифохонада етарли шароит бўлмаганлиги сабабли муддатдан олдин дунёга келган чақалоқ вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 09-10 ларда Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида 1997 йилда туғилган аёл А.Ё., 20 ҳафталик вазни 500 грамм бўлган қиз жинсига мансуб фарзанд кўрган ва унинг чақалоғи тахминан 20 дақиқа яшаб вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

(Visited 40 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии