Журналист Шарифа Мадраҳимова Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақида мурожаат қилди

“Маърифат” газетаси журналисти Шарифа Мадраҳимова Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида АОКАга мурожаат қилди. Бу ҳақда агентлик директори Дилшод Саиджонов ўз телеграм каналида маълум қилди.

Хабарда айтилишича АОКА воқеликни диққат билан ўрганиб чиққан ва туман ҳокимлик вакиллари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ва “Журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормалари бузилиши эҳтимоли юзасидан вазиятга ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб, Бош прокуратурага мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда Бош прокуратура масалани ўрганмоқда ва натижалари бўйича ўз қарорини билдиришни режалаштирмоқда. 

“Президент Ш.Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати давлат идораларидан халқ билан яқин мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг сўровлари, муаммолари ва таклифларига ўз вақтида жавоб беришни талаб қилади. Ушбу мулоқотни олиб боришда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар беқиёс рол ўйнайди, улар халқимизга ахборот етказишда барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига катта ёрдам кўрсатмоқда. Улар, шунингдек, давлат идоралари матбуот хизматининг таянчи ҳисобланади.

Aгентлик барча давлат идоралари ахборот соҳасида мамлакат қонунчилигини ҳурмат қилишлари ва конструктив танқидни тўғри қабул қилишлари шарт деб ҳисоблайди, чунки ОAВ ва блогерлар идораларнинг обрўси ва ҳаракатларига путур етказиш мақсадида танқид қилишмайди, балки шу орқали уларга фуқароларнинг маълум муаммоларини кўришларига имкон бериш учун, давлат органлари фаолиятидаги, хусусан жамиятни хабардор қилишдаги хатолар, камчиликлар ва уларни халқимиз манфаатларига мос равишда тезда бартараф этиш учун меҳнат қилишади”, деб ёзмоқда Дилшод Саиджонов.

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии