Зиёратчининг пулларини ўғирлаб кетган аёллар қўлга олинди

Самарқанд шаҳрида фуқаронинг 360 минг сўм пулларини ўғирлаб кетган аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.

Таъкидланишича, Наманган вилоятининг Чуст туманидан келган зиёратчи У. Самарқанд шаҳрининг Ҳазрати Хизр мажмуаси ва «Сиёб деҳқон бозори» атрофида саёҳат қилиб юрган вақтида бир нечта аёллар келиб, унга фол кўриб қўйишини бунинг учун чўнтагидаги бор пулларини чиқариб кафтига қўйишини айтган.

Фирибгарнинг барча айтганини қилган фуқаор У. пулларини қўлига олган вақтида аёллардан бири пулга тегиниб, ичидан бир қисмини сездирмай олиб қўяиб, воқеа жойидан яширинган. Фуқаро пулларини санаб кўрганда аёллар унинг 360 минг сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билиб қолган. Шундан сўнг у Самарақанд вилояти ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилган.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 1983 йилда туғилган М.И. содир этгани аниқланиб, 360 минг сўм пуллар жабрланувчига қайтарилган. М.И.га нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

(Visited 24 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии