Байден Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан музокаралар олиб борди
Байден АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлашини билдирди.

АҚШ президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ва Фаластин ҳукумати раҳбари Маҳмуд Аббос билан алоҳида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Бенямин Нетаняху билан суҳбат чоғида Байден Қўшма Штатлар Исроилни доимий қўллаб-қувватланишини билдирди. Шунингдек, у Исроил раҳбарига ҳарбий ёрдам ҳақида маълумот берди ва можарони кенгайтиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши ўз шартларини айтди.
Байден Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан суҳбатида ҲАМАСнинг Исроилга қилган ҳужумини қоралади ва бу гуруҳ Фаластин халқининг қадр-қиммати ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳимоя қилмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Ўз навбатида, Аббос Байденни минтақадаги фаолияти ва фаластинликларга, хусусан, Ғазо секторига жуда зарур бўлган инсонпарварлик ёрдамини етказиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида гапирди. Байден Фаластин маъмуриятига ушбу муҳим саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашни таклиф қилди.







