Самарқандда бир кун ичида 2 та ёнғин содир бўлди
Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Бугун, 14 июнь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Каттақўрғон туманларида тиркамага ортилган сомонларнинг ёниши билан боғлиқ иккита ҳолат кузатилди. Бу бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:07 ларда “101” қисқа рақами орқали Пастдарғом тумани “Олти Қаҳрамон” МФЙда трактор тиркамасига юкланган сомон ўрамларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган. Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган ва соат 13:44 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида 100 га яқин сомон ўрами ёниб зарарланган.
Шунингдек, соат 13:11 да Каттақўрғон тумани “Навбаҳор” МФЙда тракторнинг 2 та тиркамасига юкланган сомонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот қабул қилинган. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган ва соат 13:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тахминан 400 кг сомон ёниб зарарланган.







