1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

12 давлат Фаластиннинг молиявий барқарорлиги учун коалиция тузди

Ташаббус Фаластиннинг хавфсизлиги ва асосий молиявий хизматларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

12 давлат Фаластиннинг молиявий барқарорлиги учун коалиция тузди

Фаластин маъмуриятининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида 12 давлатдан иборат коалиция тузилган. Бу ҳақда Испания ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида маълум қилинди.

 

Коалицияга Бельгия, Дания, Франция, Исландия, Ирландия, Япония, Норвегия, Саудия Арабистони, Словения, Испания, Швейтсария ва Буюк Британия қўшилган. Ташаббуснинг асосий мақсади Фаластин маъмуриятининг барқарор фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хавфсизликни таъминлаш ва зарур молиявий хизматларни кафолатлашдан иборат.

 

Маълумотларга кўра, коалиция аъзолари аллақачон сезиларли миқдорда маблағ ажратган ва келгусида ҳам ёрдамни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирган.

 

Аввалроқ БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо идораси Саудия Арабистонининг 90 миллион доллар, Германиянинг 30 миллион евро, Испаниянинг эса 50 миллион доллар маблағ ажратишини эълон қилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика