1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

32 йилда илк бор Оксфорд ва Кембриж кучли университетлар учлигидан чиқди

Буюк Британияда 2026 йилги энг яхши университетлар рейтинги эълон қилинди.

32 йилда илк бор Оксфорд ва Кембриж кучли университетлар учлигидан чиқди

The Times ва The Sunday Times томонидан ҳар йили тузиладиган Good University Guide 2026 рейтингда тарихий ўзгариш кузатилди. 32 йил ичида илк бор Оксфорд ва Кембриж университетлари кучли учликдан жой олмади.

 

Рейтинг натижаларига кўра:

 

Лондон Иқтисодиёт ва Сиёсат фанлари мактаби (LSE) иккинчи йил кетма-кет биринчи ўринни эгаллади.

 

Сент-Эндрюс университети иккинчи,

 

Дарем университети эса учинчи ўринни қўлга киритди.

 

 

Оксфорд ва Кембриж университетлари тўртинчи ўринда қайд этилди. Бу тарихий ҳодиса бўлиб, аввалги йилларда кучли учликдан камида биттаси доим ушбу икки университетдан бири бўлган.

 

Дарем университети бу йил “Йил университети” деб эътироф этилди. LSE эса “Академик самарадорлик бўйича йилнинг энг яхши университети” ва “Рассел гуруҳи университети” номинацияларида ғолиб бўлди.

 

Рейтинг тузишда таълим сифати, талабалар тажрибаси, илмий изланишлар даражаси, барқарорлик, битирувчиларнинг бандлик имкониятлари каби мезонлар инобатга олинди.

 

Мутахассислар фикрича, етакчи университетларда ўқишга қабул янада рақобатли бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, талабаларнинг уйга яқинроқ ўқишни танлаши натижасида айрим муассасалар учун қўшимча стипендиялар ва грантлар орқали алоҳида тоифа яратилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика