Бундан аввал у “кўк-анорранглилар”га ўтиши учун 1 миллион евро миқдорида жарима тўлаши маълум бўлган эди.
Бундан ташқари, Қатар клуби расмий таклифни шахсан “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта билдиришини талаб қилди. Хабарларга кўра, бу норозилик Лапортанинг Доҳага боришдан бош тортгани билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Хави ва “Ал-Садд” ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йилгача мўлжалланган. Шу билан бирга, испанияликнинг Қатар клуби раҳбарияти билан келишуви борлиги, унга кўра топ-клублардан бири таклиф қилса, уни қўйиб юбориши айтилганди.
Аввалроқ “Барселона” клуби президенти Қатарга бормаслиги ҳақида хабар берилган.
Жамшидбек Амиров


