"Реал Мадрид" ўзининг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини доимий равишда кузатиб боради, уни жамоа Хаби Алонсога муқобил вариант сифатида кўрмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес Алонсони Анчелотти билан шартнома 2026 йилда якунланганидан кейин тайинлашни мақсад қилган. Бироқ, у бу режаси амалга ошмаслиги мумкинлигини тушунади ва Зиданнинг клубга қайтиш вариантини истисно қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис 2016 йилдан 2018 йилгача ва 2019 йилдан 2021 йилгача "Реал Мадрид"ни бошқарган. Мадрид клубини тарк этганидан бери Зидан бошқа жамоаларни бошқармаган.


