Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
Илм-фанОкт 17, 2021 19:25
Америкалик шифокорлар B 6, B12 витаминлари ўпка саратони хавфининг орширишини аниқлади

 

B гуруҳи витаминлари чарчоқ, кўришнинг ёмонлашиши, депрессия ёки асаб тизими бузилишида ёрдам беради.

 

Шунингдек, улар саратон ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Улар, айниқса, чекувчи эркаклар учун хавфли бўлиб чиқди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, витамин қўшимчаларини истеъмол қилувчиларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимоли икки баравар, чекувчиларда эса уч -тўрт баробар юқори бўлади.

 

Огаё штати университети олимлари 77 минг кишидаги маълумотларни таҳлил қилган. Улар B12 ни қабул қилиш ўпка саратони хавфини 30 фоизга, B6 дан фойдаланиш эса 40 фоизга оширади, деган хулосага келди.

 

Кунига 55 микрограмдан ортиқ B12 витаминини қабул қилган эркакларда витамин олмаган эркакларга нисбатан ўпка саратони хавфи 98 фоиз юқори экани қайд этилди. 

 

 

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш