1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Андижонлик эркак фарзанди учун 1,2 млрд алимент тўлади

Шу тариқа ота 10 йиллик алиментни олдиндан тўлаган.

Андижонлик эркак фарзанди учун 1,2 млрд алимент тўлади

МИБ ахборот хизматига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи о.М. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

 

Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочилари томонидан тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фарзандини 18 ёшгача таъминлаш учун мўлжалланган алимент тўловларини олдиндан тўлаш истагини билдирган. Тарафлар ўртасидаги келишув асосида, ундирувчи собиқ турмуш ўртоғидан 1,2 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги 10 йиллик алиментни олдиндан олганлигини маълум қилиб, бу ҳақда тилхат тақдим этган.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика