Президент Доналд Трампнинг айтишича, агар Конгрессдаги республикачилар ва демократлар федерал бюджетни молиялаштириш масаласида келишувга эриша олмаса, ҳукумат 1 октябрдан бошлаб вақтинча ёпилиши мумкин.
“Биз демократлар билан музокараларни давом эттирамиз, аммо мамлакат бир муддат ёпилиши эҳтимоли бор. Шу вақтда биз ҳарбий ва ижтимоий хавфсизликка эътибор қаратамиз”, — деди Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ёпилса, демократлар илгари сурган қатор ташаббусларни молиялаш имконияти бўлмайди. Шу билан бирга, Сенатнинг Ваксиллар палатаси томонидан маъқулланган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаши зарурлигини таъкидлади.
Трамп таъкидлаганидек, Сенатда республикачилар 53 овозга эга, бироқ ҳужжат қабул қилиниши учун 60 та овоз керак. Шу сабабли демократ сенаторларининг ҳам қўллаб-қувватлаши муҳим, аммо бунга ишонч паст.
Аввалроқ Сенат федерал ҳукуматни молиялаштиришни давом эттиришга қаратилган икки қонун лойиҳасини рад этган эди. АҚШ оммавий ахборот воситалари ёзишича, бу ҳолат Конгресс таътилга чиқиши арафасида ҳукумат ёпилиши эҳтимолини янада оширган.


