1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ суди Трампнинг The New York Times’га қарши даъвосини рад этди

15 миллиард долларлик тухмат даъвоси процессуал камчиликлар сабаб рад қилинди.

АҚШ суди Трампнинг The New York Times’га қарши даъвосини рад этди

АҚШнинг Флорида штатидаги федерал судьяси Стивен Мерридей президент Доналд Трамп томонидан The New York Times нашрига нисбатан 15 миллиард долларлик тухмат даъвосини кўриб чиқишдан бош тортди.

 

Суд қарорда таъкидланишича, Трампнинг даъво аризаси процессуал талабларни тўлиқ бажармаган, унда жавобгар томонларга қўйилган талабларнинг аниқ мазмуни ва моҳияти кўрсатилмаган.

 

Судяга кўра, даъво ҳужжати рақибни ҳақоратлаш ёки кескин танқид қилиш майдони эмас, балки аниқ ҳуқуқий асосларни тақдим этувчи ҳужжат бўлиши лозим.

 

Шу билан бирга, Мерридей Трампга 28 кун ичида янгиланган, ҳажми 40 бетдан ошмаган ҳолда қайта даъво киритиш имкониятини берди.

 

Маълумот учун, 16 сентябр куни Трамп The New York Times газетасини “ўнлаб йиллар давомида унинг шахси, оиласи ва бизнеси ҳамда Америка халқи ҳақида ёлғон маълумот тарқатган” деб айблаган эди. Шунингдек, у нашрни “радикал демократларнинг овози” сифатида таърифлаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика