Дунё
|
21 Март 12:02
442
Дунё
|
21.03.2022, 12:02
442

АҚШ ва Россия ўзаро муносабатларни тиклаши керак — АҚШ дипломати

У мавжуд вазият ҳеч кимнинг манфаатларига жавоб бермаслигини айтган.

 

Вашингтон ва Москва бир-бирини “тишлаш”ни тўхтатиши ва ўзаро муносабатларни тиклаши керак. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Эндрю Янг маълум қилди.

 

“Муносабатларни тиклашни бошланг. Биз ким бўлишидан қатъий назар тўлиқ йўқ бўлиб кетишни истамаймиз”, –– деган у. Дипломатнинг фикрича, дунёдаги ҳозирги вазият ҳеч кимнинг, хусусан АҚШнинг ҳам манфаатларига жавоб бермайди.

 

“Ҳозир ҳеч ким ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган даражада эмас. Америка компанияларининг РФни тарк этиши икки томонга ҳам зарарли. Биз ҳаммамиз бунинг товонини тўлаймиз. Мен буни қандай тўхтатишни билмайман. Аммо фикримча, ўт очишни тўхтатиш барча томонларга фойдали”, – деб қўшимча қилган Янг.

 

Аввалроқ Трамп Байденнинг Россия ядро қуролидан қўрқишини айтганди.

 

Tags: