1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда 38 йил ноҳақ қамоқда ўтирган фуқаро 25 млн доллар товон пули олди

Бу Калифорнияда ноҳақ судланганлик учун белгиланган энг катта товон пули ҳисобланади.

АҚШда 38 йил ноҳақ қамоқда ўтирган фуқаро 25 млн доллар товон пули олди

Калифорнияда 38 йил давомида қилмаган жинояти учун қамоқда сақланган 72 ёшли Морис Хастингсга 25 миллион доллар миқдорида товон пули тўланди. Бу штат тарихида ноҳақ судланганлик учун тайинланган энг катта компенсация ҳисобланади.

 

Морис Хастингс 1983 йилда Роберта Видермайер қотиллиги учун айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2022-йилда ўтказилган ДНК экспертизаси унинг айбсизлигини исботлади. Таҳлил жабрланувчи танасидан олинган биологик намуна Морис Хастингсга эмас, балки бошқа шахс – кейинчалик бошқа жиноят учун ҳибсга олинган ва қамоқда вафот этган Кеннет Пакнетга тегишли эканини кўрсатди.

 

Суд 2023 йилда Хастингсни оқланди деб тан олди. У ўз чиқишида Инглевуд полицияси ҳамда Лос-Анжелес туман прокуратураси томонидан унга қарши далиллар сунъий равишда яратилганини таъкидлади.

 

“Ҳеч қандай пул мендан тортиб олинган 38 йиллик ҳаётни қайтара олмайди”, – деди Хастингс.

 

Мазкур иш юзасидан тайинланган 25 миллион долларлик товон пули 2025 йил август ойида келишув асосида белгиланган, ҳужжатлар эса 22 сентябр куни оммага эълон қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика