1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Австрияда дипломсиз ўқитувчи 15 йилдан сўнг фош бўлди

Қалбаки гувоҳнома билан ишлаган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Австрияда дипломсиз ўқитувчи 15 йилдан сўнг фош бўлди

Австрияда 48 ёшли эркак сохта дипломдан фойдаланиб, 15 йил давомида ўқитувчилик қилиб келгани аниқланди.

 

Маълумотларга кўра, у ҳамёнини йўқотиб қўйгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув жараёнида қалбаки гувоҳномани топган. Шундан сўнг унинг ҳужжатлари юзасидан тергов ишлари бошланган.

 

Полиция гумонланувчининг уйидан юқори сифатда тайёрланган сохта дипломни ҳам топди. Терговга кўра, у 2010 йилдан бери немис тили ва жисмоний тарбия фанларидан дарс бериб келган.

 

Ўқитувчи сўроқ вақтида жиноятни тан олди. Унинг айтишича, гувоҳномадаги сохталик “фақат реквизит” бўлган.

 

Мактаб маъмурияти унга нисбатан хизмат фаолиятини тўхтатди. Агар судда айби исботланса, эркак икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика