1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бўстонлиқ туманида ёнғин содир бўлгани Ўрмон агентлиги томонидан тасдиқланди

Ёнғин оқибатида 1,5 гектар майдон зарар кўрди, ҳодиса хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаганидан юзага келган.

Бўстонлиқ туманида ёнғин содир бўлгани Ўрмон агентлиги томонидан тасдиқланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 20 сентябр куни ёнғин ҳодисаси содир бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ҳамда чўлланишга қарши кураш агентлиги маълум қилди.

 

Дастлаб Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан рад этилган маълумот кейинчалик ўз тасдиғини топди. Аниқланишича, соат 13:00 атрофида Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида алангаланиш юзага келган. Ёнғин ўчириш ишларига ўрмон хўжалиги ходимлари, 40 дан ортиқ ишчи, 10 нафар кўнгилли ҳамда ички ишлар органлари вакиллари жалб этилди. Ҳодиса соат 14:40 га келиб батамом бартараф этилди.

 

Натижада 1,5 гектарга яқин майдондаги қуриб қолган ўтлар ёнган. Ёнғиннинг келиб чиқишига Яккатут қишлоғида яшовчи фуқаронинг ичимлик суви металл қувурини пайвандлаш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабаб бўлган. Мазкур шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 84-моддаси 3-қисми доирасида ҳужжат расмийлаштирилди.

 

Қонунчиликка мувофиқ, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш оқибатида ёнғин келиб чиққан тақдирда, фуқароларга 10–15 БҲМ (4 млн 120 минг сўмдан 6 млн 180 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 20–25 БҲМ миқдорида жарима қўлланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика