1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Британияда тўтиқуш наркобаронни тутишга ёрдам берди

У жиноий гуруҳ аъзоларининг ибораларини ёдлаб, уни фош қилган.

Британияда тўтиқуш наркобаронни тутишга ёрдам берди

Буюк Британияда гапирувчи тўти полицияга наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўдани фош этишда ёрдам берди. Бу ҳақида BBC нашри ёзмоқда.

 

Қайд этилишича, Манго лақабли қуш жиноий гуруҳ раҳбарининг маъшуқасига тегишли бўлиб, жиноятчилар томонидан гиёҳванд моддалар билан муомала қилишда қўллаган ибораларни, жумладан, “25га иккита” иборасини ўрганган.

 

Полиция катта миқдорда героин ва кокаинни мусодара қилди, шунингдек, Блекпулдаги рейд чоғида тўтиқушни ҳам топди. Текширув шуни кўрсатдики, 35 ёшли Адам Гарнет 2023-2024 йиллар оралиғида қамоқхонадан туриб жиноий тармоқни бошқарган. Унинг телефонида гиёҳванд моддалар тасвирланган видеолар ва қушнинг наркотик моддалар билан ўйнаб, ёдланган ибораларни айтгани тасвирланган.

 

Жами 15 нафар жиноий гуруҳ аъзоси жавобгарликка тортилган. Гарнетт яна 19,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, тўтиқушни сақлаган қиз дўсти эса 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика