Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 10 декабр куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 3–5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18, айрим туманларда 20–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13–18, айрим туманларда 20–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 1–6 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2–7, кундузи 14–19 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақт-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.


