энг долзарб
|
24 Ноябр 08:56
293
энг долзарб
|
24.11.2021, 08:56
293

Бугун пойтахтдаги иккита туманда вақтинча газ бўлмайди

Айрим ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилган.

 

Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманида табиий газ таъминоти вақтинча узилади.

 

Шайхонтоҳур ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилган. Шу боис айрим кўчаларда 24 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинча газ таъминоти бўлмайди:

 

Шайхонтоҳур тумани — "Нуробод" кўчасидаги 43 та хонадонларда;Янгиҳаёт тумани — "Олчазор", "Бирлик", "Сергели 11", "Лутфикор" кўчаларидаги 320 та ерли хонадонлар ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманларида, шунингдек, Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо Мадумарова