1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бутунжаҳон тозалик кунида Ўзбекистонда 55 тонна чиқинди йиғилди

Бу ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб 20 тоннага кўпдир.

Бутунжаҳон тозалик кунида Ўзбекистонда 55 тонна чиқинди йиғилди

20 сентябрь — Бутунжаҳон тозалик кунида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акциялари ўтказилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошчилигида ўтган тадбирда соҳа мутахассислари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда кўплаб эко-фаоллар бирлашди.

 

Тошкент денгизи соҳилида ташкил этилган марказий тадбир давомида иштирокчилар 15 та гуруҳга бўлиниб, ҳудудни тозалаш бўйича беллашди. Натижада 223 килограмм чиқинди тўплаган Ўрмон хўжалиги агентлиги жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Жами 962 килограмм чиқинди йиғилди, уларнинг 200 килограмми қайта ишлашга йўналтирилди.

 

Барча вилоятларни қамраб олган республика миқёсидаги акцияда эса 72 жамоа, 1,7 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашиб, умумий ҳисобда 55,7 тонна чиқиндини йиғиб, белгиланган тартибда олиб чиқди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб 20 тоннага кўпдир.

 

Тадбир якунида ёш эко-рассомларнинг атроф-муҳитни асрашга бағишланган суратлари намойиш этилди, энг фаол жамоалар эса муносиб тақдирланди.

 

Бутунжаҳон тозалик куни — фақат бир кунлик акциядан иборат эмас. Бу, аввало, ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизда табиатни асраш, чиқиндиларни камайтириш ва уларни қайта ишлашга бўлган масъулиятимизни эслатиб туради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика