1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бухорода фирибгар компания ҳисобидан қарийб миллиард сўмни ўзлаштирди

У компания ҳисобидан 995,7 миллион сўмни шахсий картасига ўтказиб олган.

Бухорода фирибгар компания ҳисобидан қарийб миллиард сўмни ўзлаштирди

Бухоро вилоятида йирик миқдордаги фирибгарлик жинояти аниқланиб, айбдор шахсга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

 

Бош прокурор ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарiga кўра, муқаддам фирибгарлик учун судланган шахс яна ноқонуний ҳаракат содир этган. У корхонага тегишли маблағни ўзлаштириш мақсадида компания ҳисобидан 995,7 миллион сўмни шахсий банк картасига ўтказиб олган.

 

Мазкур маблағ аслида ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини сотиб олиш учун мўлжалланган эди. Бироқ шахс катта суммани қўлга киритгач, зиммасидаги мажбуриятларни бажармаган ва маблағни ўз эҳтиёжларига ишлатган.

 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов органлари томонидан қўшимча текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Департамент маълумотида қайд этилишича, қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бу каби ҳуқуқбузарликларга нисбатан қатъий чоралар қўлланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика