1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Буюк Британия Фаластин давлатини тан олиш арафасида

Британия Бош вазири Кейр Стармер яқин кунларда Фаластин давлатини тан олиш қарорини эълон қилиши кутилмоқда.

Буюк Британия Фаластин давлатини тан олиш арафасида

Буюк Британия Бош вазири Кейр Стармер яқин кунларда Фаластин давлатини расман тан олиш ҳақида баёнот бериши режалаштирилмоқда. Мазкур қарор, аввалроқ у таъкидлаганидек, Исроилнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиши ва тинчлик йўлида амалий қадамлар ташлашига боғлиқ эди.

 

Исроил ҳукуматӣ ва гаровдагилар оилалари ушбу ташаббусни кескин танқид қилиб, уни “тeррорчиликни рағбатлантириш” дeя баҳолади. Исроил Бош вазири Бeнямин Нeтаняҳу қарорни қоралаган бўлса, АҚШ Прeзиденти Доналд Трамп ҳам унга қарши чиққанини билдирди.

 

Британия ҳукуматӣ бу қадамни Ғазо секторидаги оғир инсoнпарварлик вазияти ва Ғарбий соҳилда давом этаётган ноқонуний аҳоли пунктлари билан изоҳлади.

 

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос эса мазкур қарорни олқишлаб, уни минтақада адолатли тинчлик сари муҳим қадам сифатида баҳолади. Шу билан бирга, БМТга аъзо давлатларнинг аксарияти Фаластинни тан олгани, шунингдeк, яқинда Португалия, Франция, Канада ва Австралия ҳам бу йўлдан боришини билдиргани маълум қилинди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика