Жорий йилнинг ноябрь ойида Дубайда 82 қаватли меҳмонхона очилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Дубай ҳукумати маълум қилди.
Қайд этилишича, у дунёдаги энг баланд меҳмонхона бўлиб, шаҳарнинг янги рамзига айланади. Марина туманида жойлашган мажмуа баландлиги 377 метрга етади.
Ҳозирда дунёдаги энг баланд меҳмонхона Гевора меҳмонхонаси бўлиб, у ҳам Дубайда жойлашган ва баландлиги 356 метр.
Маълумот учун, дунёдаги энг баланд осмонўпар бино — Бурж Халифа ҳам Дубай шаҳрида жойлашган. У 163 қават бўлиб, баландлиги 828 метрни ташкил этади.


