1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди талабалар my.gov.uz орқали ижара тўловининг бир қисмини қайтариб олиши мумкин

Янги тартиб 2025 йил 1 ноябрдан кучга киради.

Энди талабалар my.gov.uz орқали ижара тўловининг бир қисмини қайтариб олиши мумкин

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб давлат олий таълим муассасалари талабалари ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариб олиш учун ягона портал орқали ариза топшириш имкониятига эга бўлади.

 

Аввал бу жараён учун талабалар маълумот ёки ҳужжатларни декан ўринбосарига, факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўлимига ёки талабаларни уй-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи олийгоҳ бўлимига топширишлари керак эди.

 

Эслатиб ўтамиз, ижара тўловининг қайтариладиган қисми Тошкент шаҳрида энг кўпи билан 1 БҲМ, қолган ҳудудларда эса 0,5 БҲМдан ошмаслиги белгиланган. Бу тартиб 2021 йил 24 сентябрдаги ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомда кўзда тутилган.

 

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика