Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
ЖамиятИюл 30, 2021 19:22
Эрк устидан савдо қилманг

 

Эрк устидан савдо қилманг

 

Биз одам савдогарлари ортидан изма-из қуварканмиз, улар фойдаланадиган хийлаларни ўрганаётганимизда бизга қарши улар ҳам янгича режалар устида ишлаётган бўлади. Шунинг учун ўзингиз ва атрофингиздагиларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг.

 

Умуман олганда, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жуда ҳам чигал кўринишга келганки, кундан кунга янгича кўринишлари пайдо бўла бошлайди.

 

Одамларнинг меҳнатидан фойдаланиш, аёлларни фоҳишаликка ёллаш, болаларни тиланчиликка мажбурлаш, тана ички аъзоларини сотиш ва бундан бошқа турлари энг оммавийларидир. Бу каби жиноятларнинг асосий қуроллари: алдов, террор, зўравонлик. Унинг ортида эса, албатта моддий манфаатлар кўзланган бўлади.

 

Охирги пайтларда янги туғилган гўдакларни ҳам сотиш ҳоллари кузатила бошлади. Бундай иш қиладиган одамларни нима деб аташ эса ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Лекин биз ҳаммамиз бирлашиб бунга қарши турмасак янада авжига чиқиши тайин.

 

Маълумотларга қараганда, одам савдоси билан жабрланганларнинг дунё бўйича тахминий сони 45.8 миллионта экан. Уларнинг ичида 10 миллиони болаларни ташкил этади.

 

Тепадаги рақамлар албатта тахминий, бизга номаълумлари ҳам бўлиши катта эҳтимоли бор. Бу  сиз ва бизга маълум бўлмаган қанчалаб одамлар, аёллар ва болалар зулмлар қуршовида кун кечиришмоқда, дегани. Тасаввур қиляпсизми, шунча одамнинг эрки ноқонуний йўллар билан ўзидан маҳрум этилган. Улар сиздек истаган овқатини еёлмайди, хоҳлаган кийимини киёлмайди, боришни ихтиёр этган  жойига боролмайди. Уларнинг ўрнида сиз ҳам бўлишингиз мумкин эди. Эркингиз ўзингизда экан, бу сизнинг бахтингиз. Шундай экан, сиз ҳам бошқалар учун бефарқ бўлманг, улар ҳам сиздек яшашга ҳақли.

 

Кўп эшитганман, сиз га ҳам танишдир, балки, чет элларга кетганларнинг айримлари сотилиб кетгани ҳақида миш-мишлар юрарди. Уларнинг кучи ва меҳнатидан текин фойдаланиш учун ёки муайян бир шахс иш берувчидан мўмайгина пул ишлаб олиш илинжида шериклари топган пулни ўз фойдасига йўналтириб юборганлари ҳақиқат. Авваллари жуда ҳам кўп кузатилган бу ҳолат. Бу номардликдан бошқа ҳеч нима эмас. Ундай шериклардан воз кечиш керак. Бўлмаса, ҳолингизга вой.

 

Одамларнинг бошига бундай кўргуликлар тушмасин деган мақсадда дунёда одам савдосига қарши  ташкилотлар иш юритади. Ўзимизда ҳам бундай ташкилотлар мавжуд. Қонунлар ҳам қабул қилинган. 


Бирлашайлик, биз катта кучмиз. Дунёдан барча разил иллатларни бартараф этишда ўз ҳиссангизни қўшинг. Бу албатта қўлингиздан келади. Курашни ҳозирдан бошланг!

 

Достонбек Бахтиёрзода

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш