1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғона водийсида икки кун давомида газ "заправка"лар ишламайди

Оҳангарон–Пунган газ қувурини улаш ишлари сабабли АГЗКС фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Фарғона водийсида икки кун давомида газ "заправка"лар ишламайди

Фарғона водийси истеъмолчиларини газ билан барқарор таъминлаш мақсадида олиб борилаётган қурилиш ишлари доирасида Оҳангарон–Пунган магистрал газ қувурининг 22 километрик янги бўлаги фойдаланишга топширилмоқда.

 

Мазкур иншоотни мавжуд газ тармоғига улаш бўйича амалга ошириладиган монтаж ишлари сабабли 5 сентябр куни соат 12:00 дан 36 соат давомида қувур орқали табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

 

Шу боис 5–6 сентябр кунлари Фарғона водийси ҳудудларидаги автогаз тўлдириш компрессор станциялари (АГЗКС) ва айрим йирик саноат истеъмолчилари газ таъминотида вақтинча чекловларга дуч келади.

 

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда бензин савдоси ҳажми оширилади, уй хўжаликларини узлуксиз газ билан таъминлаш бўйича эса барча зарурий чоралар кўрилади.

 

Масъуллар вақтинча юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраб, мазкур ишлар якунлангач, Фарғона водийсида газ таъминотининг сифати ва ишончлилиги сезиларли даражада яхшиланишини таъкидламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика