1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ғазода Исроил зарбаси оқибатида Reuters, AP ва Al Jazeera журналистлари ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, умумий ҳалок бўлганлар сони камида 20 кишини ташкил этади.

Ғазода Исроил зарбаси оқибатида Reuters, AP ва Al Jazeera журналистлари ҳалок бўлди

Халқаро ахборот агентликлари хабарича, Исроил ҳарбий кучлари томонидан Ғазо секторининг жанубий қисмида амалга оширилган ҳаво зарбаси оқибатида камида 20 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир нечта халқаро ОАВ вакиллари ҳам бор.

 

Reuters маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида агентлик оператори Ҳуссам ал-Масри ҳам бор. Associated Press ўзининг мустақил журналисти Марьям Даггнинг ўлимин тасдиқлади. Ташкилот 33 ёшли журналистнинг вафотидан чуқур қайғуда эканини билдирди.

 

Шунингдек, Al Jazeera телеканали ходими Муҳаммад Салама, фотограф Муат Абу Таха ҳамда Аҳмад Абу Азиз ҳам ҳалок бўлганлар қаторида қайд этилди. Уларнинг айримлари қайси ОАВ билан ҳамкорлик қилгани ҳозирча аниқланмаган.

 

AFP ахборот агентлигининг қайд этишича, ҲАМАС назоратидаги фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, жами камида 20 киши, жумладан, унинг бир ходими ҳам ҳалок бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика