энг долзарб
|
26 Октябр 11:15
395
энг долзарб
|
26.10.2021, 11:15
395

Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

 

Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади

 

Аввалроқ Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланганди.

 

Унга кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

 

Маълумот учун, мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Эслатиб ўтамиз, гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистонга олиб кириш, уларни сотиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганди.

 

Аввалроқ мевалaр божхона божидан озод қилиниши, асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари кескин ошиши мумкинлиги, ўсимлик мойига бўлган йиллик эҳтиёжи қанчалиги ҳамда дунёда йил бошидан буён илк бор озиқ-овқат нархлари пасайгани ҳақида хабар берилганди.