Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида шифокорлар 40 ёшли эркак ошқозонидан ўнлаб бегона жисмларни олиб ташлашди. The Times of India хабарига кўра, бемор жарроҳлик амалиёти давомида 29 та металл қошиқ, 19 та тиш чўткаси ва иккита ручкани ютиб юборгани аниқланган.
Маълум қилинишича, эркак бир ой аввал наркоманияни даволаш марказига ётқизилган. Ордан кўп ўтмай, у кучли қорин оғриғидан шикоят қилиб, давлат шифохонасига олиб келинган. УЗИ текшируви жараёнида унинг ошқозонида ўнлаб бегона жисмлар аниқланган.
Жарроҳ Шям Кумар бошчилигидаги тиббиёт жамоаси беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Эркак эса бу ҳолатини марказдаги ёмон муносабат ва кучли ташвишлар билан изоҳлади.


