Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
ДунёАвг 13, 2021 09:28
Ҳиндистонда қулоқчини портлаши оқибатида 28 ёшли эркак ҳалок бўлди

 

Ҳиндистонда қулоқчини портлаши оқибатида 28 ёшли эркак ҳалок бўлди

 

Ҳодиса Ражастан штатининг Удайпурия қишлоғида содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий “TV9Marathi“ нашри хабар бермоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа эркак ўз уйида компютерда ишлаётганида рўй берган.


Қариндошлари уни зудлик билан касалхонага олиб кетди, лекин кўрсатилган ёрдамга қарамай шифохонада вафот этган.


Шифокорларнинг сўзларига кўра, портлаш эркакнинг бошига ҳалокатли жароҳат етказган. Портлашга симсиз минигарнитура батареясининг ҳаддан зиёд қизиб кетгани сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда.


Воқеа тафсилотлари ва портлаш сабаблари аниқланмоқда. 

 

Насиба Тўхтаева

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш