Унга кўра жорий йилнинг 13 июл куни тахминан соат 22.30 ларда Тошкент шаҳрига Инстаграм ва Youtobe ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган блогер – 1999 йилда туғилган Россия фуқароси Мамедов Субхан Мурад ўғли ташриф буюрган.
Бундан олдинроқ у ўзининг саҳифасида тез орада Тошкентда бўлишини ва обуначилари билан учрашиб, уларга пул тарқатишини маълум қилган. Пойтахтимизнинг Aмир Темур ҳиёбонида Мамедов S.ni кутиб олиш учун 150-200 га яқин фуқаролар йиғилган.
Ҳозирги кунда эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, юртимизда карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан фуқароларга карантин қоидаларига риоя этишлари ҳамда оммавий равишда тўпланмасликлари тушунтирилган ва фуқаролар тарқатилган.
Блогер Мамедов С. билан профилактик суҳбат ўтказилган. Мазкур воқеада қонун бузилиши ҳолатлари ва тартибсизликлар юз бермаган.
Tags:
#o`zbekiston
Шунингдек укинг

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди
27.08.2021,14:28

Тошкент халқаро кинофестивалида машҳур режиссёр иштирок этиши кутилмоқда
23.09.2021,17:15

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали ниҳоясига етди
03.10.2021,22:54

Зангиотада даволанаётган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берадиган бот ишга туширилди
22.07.2021,18:03