1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Илмий стажировка: Ўзбекистонлик олимлар АҚШга юборилади

Инновацион ривожланиш агентлиги ёш олимлар учун танлов эълон қилди.

Илмий стажировка: Ўзбекистонлик олимлар АҚШга юборилади

Инновацион ривожланиш агентлиги ёш олимларни хорижий илмий ташкилотларга юбориш бўйича мақсадли танловни бошлади. Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган низом асосида ташкил этилмоқда.

 

Танлов натижасида сараланган ёш олимлар 2025 йил давомида АҚШнинг Техас университетида 6 ойлик илмий стажировкада иштирок этадилар. Стажировка дастури доирасида улар белгиланган илмий вазифаларни бажариш ва малакасини ошириш имкониятига эга бўлади.

 

Номзодларни тавсия қилиш Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ҳужжатлар 2025 йил 15 октябр санасига қадар фақат “internship.ilmiy.uz” ягона электрон тизими орқали қабул қилинади. Бошқа манзиллар ёки почта орқали юборилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

 

Танлов жараёнида маълумотларнинг тўлиғилиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, тавсия этилган номзодларнинг иштироқини кафолатлаш буюртмачи ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика