1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Илон Маск 2025 йилгача Марсда шаҳар қурмоқчи

Буни амалга ошириш учун у махсус ракета тизимини яратишни режалаштирмоқда.

Илон Маск 2025 йилгача Марсда шаҳар қурмоқчи

SpaceX асосчиси ва бош директори Илон Маск инсониятнинг космик келажаги ҳақида янги мақсадларини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, оғир юк ташувчи ракета технологиясидаги катта ютуқлар туфайли 2055 йилга бориб Қизил сайёрада мустақил ва ўзини-ўзи таъминлайдиган шаҳар барпо этилиши мумкин.

 

Маскнинг ҳисоб-китобларига кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Марсга парвозлар ҳар икки йилда бир марта очиладиган имкониятга таянади. Шу йўл билан сайёрага доимий равишда турар-жой модуллари, энергия тизимлари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш мажмуалари, робот ёрдамчилари, шунингдек, электроника ва ракета ишлаб чиқаришга зарур материаллар етказилиши керак бўлади.

 

SpaceX айни пайтда янги авлод Starship V3 ракета тизимини ишлаб чиқмоқда. У 100 тоннадан ортиқ юкни орбитага чиқариш имкониятига эга бўлиб, тўлиқ қайта фойдаланиш принципи асосида яратилмоқда. Солиштириш учун, Starshipнинг олдинги версияси 121 метр бўлган бўлса, янги V3 тизими 124,4 метр баландликка эга бўлади.

 

Компания келаси йил бошида Starship V3 ёрдамида дастлабки учувчисиз миссияларни Марсга юборишни мақсад қилган. Илон Маскнинг фикрича, инсониятнинг бошқа сайёрада барқарор яшаши учун барча “сивилизация таркибий қисмлари” – ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, энергия ва технология тизимлари биргаликда жорий этилиши зарур.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика