1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Индонезияда мактаб биноси қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида юзлаб болалар жароҳатланган.

Индонезияда мактаб биноси қулаб тушди

Индонезиянинг Сидоаржо шаҳрида Ал-Хозини мактаб-интернати қулаб тушди, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

 

Расмий маълумотларга кўра, 13 ёшли бир ўқувчи ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ киши жароҳатланган, улардан айримлари оғир аҳволда. Тахминан 38 киши вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

 

Мутасаддилар маълум қилишича, бино дастлаб икки қаватли бўлган, аммо рухсатномасиз қўшимча қаватлар қурилган. Пойдевор қўшимча юкни кўтара олмаган ва бу ҳалокатга олиб келган.

 

Фавқулодда хизмат ходимлари, ҳарбийлар ва полиция ҳодиса жойида ишламоқда. Вайроналар остида қолганларга махсус қувурлар орқали кислород ва сув етказилмоқда.

 

Маҳаллий ҳукумат ҳодисани “катта фожеа” деб атаб, қурилиш нормаларига амал қилинмагани сабаб бўлиши мумкинлигини билдирди. Воқеа ортидан Индонезияда мактаб бинолари хавфсизлиги ва қурилиш назоратининг кучайтирилиши зарурлиги ҳақида муҳокамалар кучайди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика